calendar 07 May 11:35
www.fondngo.uz

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
1. Ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорлик, банк-молия соҳасидаги билимларини ошириш ҳамда доимий бандлигини таъминлаш;
2. Боқувчиси бўлмаган ва ногирон хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уй хўжалигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
3. Эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий-маънавий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш;
4. Уюшмаган ёшларни касб-ҳунар эгаллашга жалб қилиш, уларга ижтимоий-маънавий ва психологик кўмак кўрсатиш;
5. Маҳаллалардаги эҳтиёжманд аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг хоҳиш ва истакларини ўрганиш ҳамда истеъдодларни қўллаб-қувватлаш;
6. Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга тизимли профилактик, бандлик ва бошқа шу каби соҳаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш;
7. Низоли вазиятлар, оилавий-маиший зўравонлик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олишда жамоатчиликнинг ролини юксалтириш;
8. Нотинч ва ноқобил фарзандлари бўлган оилалар билан манзилли иш олиб бориш, барқарор маънавий муҳитни яратиш;
9. Одам савдосини олдини олиш бўйича профилактик ишлар ва ундан жабр кўрганларга ижтимоий-психологик, иқтисодий ва маънавий кўмак кўрсатиш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 
2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайти  ва t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси; 
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 100 миллион сўмгача. 
Ҳужжатлар 2022 йил 30 апрелидан 31 майигача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86. 

birds birds